Магистратура

Фан бўйича талаба-магистрантлар билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

«Фтизиатрия» мутахассислиги бўйича:

Талаба-магистрант:

  • юқумли касалликлар, болалар юқумли касалликлари ва фтизиатриянинг илмий асослари ва замонавий муаммолари;
  • орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) ва туберкулёзнинг  долзарб муаммолари, уларнинг тарқалиши ва профилактикаси  хақида тасаввурга эга бўлиши.
  • ОИТС  ва туберкулёзни кечиш жараёни;
  • ОИТС ва туберкулёзда ўтказиладиган профилактик ва эпидемияга қарши ўтказиладиган  чора-тадбирлари;
  • ОИТС ва туберкулёзда асосий клиник белгилар ва уларнинг қиёсий ташхиси;
  • янги технологиялар асосида ОИТС ва туберкулёзни ташхислаш ва даволаш;
  • ОИТС ва туберкулёзни клиник-лаборатор, функционал ва бошқа ташхис усуллари;
  • ОИТС ва туберкулезда юқори малакали замонавий тезкор даво ўтказиш усуллари;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТС  ва туберкулез тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари мазмунидан фойдаланишни билиши ва улардан фойдалана  олиши;
  • ОИТС ва туберкулез билан касалланган бемордан тўғри ва тўлиқ анамнез йиғиш;
  • ОИТС ва туберкулез билан касалланган бемор бола ва катталарда  физикал текширув усулларини юқори даражада ўтказиш;
  • ОИТС ва туберкулез билан касалланган бемор болалар ва катталарни даволашга кетадиган даво ва текшириш ҳажмини аниқ билиш;
  • мустақил равишда ОИТС  ва туберкулез билан оғриган беморларга баъзи даволаш ва ташхисий муолажаларини ўтказиш;
  • шифокор ҳужжатлари билан ишлаш;
  • ОИТС ва туберкулез билан оғриган беморларни диспансер кузатувига олиш ва профилактик чора-тадбирлар ўтказиш кўникмаларига эга бўлиши зарур.
  • Ўзбекистонда туберкулезга қарши курашни ташкиллаштириш, фтизиатриянинг илмий асослари ва замонавий долзарб муаммолари;
  • ЖССТ (жаӽон соғлиқни сақлаш ташкилоти) таклиф этган DOTS стратегияси;
  • нафас аъзолари туберкулёзининг диагностикаси ва давосининг асосий тамойиллари ва янги технологиялари;
  • катталар, болалар ва ўсмирлар орасида туберкулезнинг тарқалиши ва долзарб муоммолари;
  • болалар ва ўсмирлар туберкулезининг диагностикасида янги технологиялар;
  • ўпка туберкулезини ички аъзоларнинг ҳар-хил касалликлари (туберкулез ва қандли диабет, туберкулез ва ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, туберкулез ва гепатит, туберкулез ва ЎСНК, туберкулез ва ОИТС, туберкулез ва ўпка раки, туберкулез ва алкоголизм) билан бирга кечишининг ўзига хослиги ва даволашда янги технологиялар;
  • ўпка туберкулезини хомиладорлик даврида кечишининг ўзига хослиги ва даволашда янги технологиялар ва илмий асосланган ӽолда ёндашиш;
  • ўпка туберкулези асоратларини диагностикаси ва даволашга боғлиқ бўлган долзарб муаммолар ва янги технологиялар;
  • ўпка туберкулезининг таққослама диагностикасида замонавий муаммолар;
  • ўпкадан ташқари туберкулезни замонавий муаммолари;
  • ўпкадан ташқари туберкулезни диагностикаси ва давосида янги технологиялар;
  • ўпка ва ўпкадан ташқари туберкулезда жаррохликнинг янги технологиялари асосида эрта ташхислаш ва даволашда илмий асосланган ӽолда ёндашиш;
  • туберкулез касалларига керакли текширишлар ўтказишни, маълум ҳажмдаги текширувлардан кейин беморга тахминий диагноз қўйишни, клиник ва якуний диагноз қўйишни, рентгенологик, функционал ва эндоскопик усулларда диагностик интерпретация қилишни, реанимацион чора-тадбирларни ўтказишни, зарурий ӽужжатларни олиб боришни юқори малака билан бошқариш;
  • зарурий ҳужжатларни юргизиш;
  • туберкулин синамасига кўрсатмаларни ва қарши кўрсатмаларни аниқлаш;
  • туберкулин синамасини қўйиш ва натижасини баҳолаш;
  • флюорограммани, рентгенограммани ва ўпка томограммасини,  рентгенконтраст текширув натижаларини алгоритм асосида интерпретация қилиш ва ёзиш;
  • балғамдан Циль-Нильсен усули бўйича суртмани бўяш ва тайёрлашни ва бўялган ТМБ суртмасини микроскопиясини бажариш.
  • қон, сийдик, ликвор ва плеврал экссудатларни умумклиник ва биохимик таҳлиллари, натижаларини интерпретация қилиш;
  • иммунологик текширув натижаларини интерпретация қилиш ва илмий асосланган ӽолда ёндошиш;
  • балғамни, плеврал экксудатни, ликворни, лимфа тугунлари, бронх шиллиқ пардаси, ўпка тўқимаси биоптатларини цитологик текширувларни таӽлил қилиш;
  • туберкулезда дориларни асоратларини диагностика қилиш, олдини олиш ва даволаш;
  • плеврал пункция ва экссудатни аспирация қилиш;
  • орқа мия пункциясини бажариш;
  • туберкулезга қарши препаратларни интратрахеал юбориш;
  • ўпканинг бирламчи туберкулезини таққослама диагностикаси;
  • ўпкадаги тарқалган жараёнларни таққослама диагностикаси;
  • ўпкадаги ўчоқли ва яллиғланган ўзгаришларни таққослама диагностикаси;
  • ўпкадаги юмалоқ ҳосилаларни таққослама диагностикаси;
  • ўпкадаги деструктив ўзгаришларни таққослама диагностикаси;
  • плевритларни таққослама диагностикаси;
  • жарроӽлик касалликларини долзарб муаммолари,
  • туберкулезга қарши курашда янги технологиялар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
  • фанни ва топшириқларни, фтизиатриянинг асосий тамойилларини, фтизиатрия бўлимларини, фтизиатрияга бўлган талабларни;
  • фтизиатрия тарихи, истиқболли йўналишларини;
  • болалар ва ўсмирлар туберкулёзининг бирламчи ва иккиламчи клиник шакллари: патогенезини, клиникасини, диагностикасини;
  • ўпка туберкулёзининг клиник шакллари: патогенезини, клиникасини, диагностикасини, ҳалқум ва бронхлар туберкулезини;
  • туберкулез плеврити: патогенезини, клиникасини, диагностикасини;
  • кончилар туберкулези: патогенезини, патоморфологиясини, клиникасини, диагностикасини;
  • ўпкадан қон кетишининг: патогенезини, клиникасини, диагностикасини, даволашни;
  • спонтан пневмоторакс: патогенезини, клиникасини, диагностикасини, даволашни;
  • нафас етишмовчилиги: патогенезини, клиникасини, диагностикасини, даволашни;
  • туберкулезни консерватив, жаррохлик ва коллапсотерапевтик даволашни;
  • марказий нерв тизими ва мия пардаси туберкулези: патогенезини, клиникасини, диагностикасини, даволашни.
  • абдоминал (ичак, мезентериал лимфа тугунлари ва қорин парда) туберкулез: патогенезини, клиникасини, диагностикасини ва давосини;
  • сийдик айирув тизими туберкулези: патогенезини, клиникасини, диагностикасини, давосини;
  • фтизиатрияда урологик ва гинекологик долзарб муаммоларини; урологик ва аёллар жинсий аъзолари туберкулезининг ўзига хос хусуситяларини, уларни ташхислаш ва даволашнинг янги технологияларини; касалликларни эрта аниқлаш тамойиллари ва уларда шифокор тактикасини;
  • суяк ва бўғимлар туберкулези: патогенезини, клиникасини, диагностикасини, давосини; суяк-бўғим туберкулезида жаррохликнинг долзарб муоммоларини; умуртқа поғонасининг зарарланиши долзарб муоммоларини;
  • периферик лимфа тугунлари туберкулези: патогенезини, клиникасини, диагнос-тикасини, давосини;
  • туберкулезнинг асосий эпидемиологик кўрсаткичларини таҳлилини билиши ва улардан фойдалана олиши;
  • туберкулезни ҳар-хил шаклларини ички аъзоларнинг ҳар-хил касалликлари билан бирга келган беморларни шикоятларини сўраб суриштириш, анамнезини ўрганиш, физикал текширувларни ўтказиш;
  • кимётерапиянинг энг мувофиқ режимини танлаш, патогенетик ва симптоматик даволаш;
  • жами даволашдан олдинги ҳамда шифохонадан чиқарилгандан кейин, даволаш-диагностика чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • зарур тиббий ҳужжатлар билан ишлаш, ўпкада ва ўпкадан ташқари аъзолари туберкулези билан касалланган беморларга комплекс объектив кўрикдан ўтказиш, клиник ва биохимик текширувлар натижаларини таҳлил этиш;
  • диспансер ҳужжатларини олиб бориш кўникмаларига эга бўлиши керак.
  • пулмонологиянинг илмий асослари ва долзарб муаммолари;
  • нафас аъзолари касалликлари диагностикаси ва даволашида янги технологиялар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
  • Ўзбекистонда пульмонологик ёрдамни ташкиллаштиришни;
  • ўпка бронх тизими касалликларини даволаш ва профилкатикаси асосларини;
  • ўткир зотилжам: классификациясини, этиопатогенезини, клиникасини, диагностикасини ва даволашни;
  • ўткир ва сурункали бронхитлар: Классификациясини, этиопатогенезини, клиникасини, диагностикасини ва даволашни;
  • ЎСОК (ўпканинг сурункали обструктив касалликлари): этиопатогенезини, клиникасини, диагностикасини;
  • ўпка йирингли касалликларини: этиопатогенезини, клиникасини, диагностикасини;
  • пневмомикозлар: этиопатогенезини, клиникасини билиши ва улардан фойдалана олиши;
  • ЎСОКни диагностика қилиш;
  • қабул қилинган замонавий таснифлар асосида дастлабки, клиник ва якуний ташхисни шакллантириш, замонавий текшириш усуллари хулосаларини таҳлил қилиш;
  • пульмонологик касалликларда индивидуал, комплекс даво буюриш;
  • пульмонологияда шошилинч ҳолатларни диагностика қилиш ва шошилинч ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

 

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги

Фтизиатрия мутахасислиги магистратурасида укиш тиббиет институти терапевтик ва бошка  клиник  кафедраларда олган  билим ва куникмаларга асосланиб куйидагиларни уз ичига  олади:

  1. Нормал ва топографик анатомия (ички аъзолар тузилиши).
  2. Нормал физиология (ички аъзоларнинг фукционал тузилиши).
  3. Патологик анатомия ва гистология асослари (сил касаллигини патологиясининг субстрат базаси).
  4. Патологик физиология (сил касаллигида организмнинг умумий  гомеостатик  пара­метрларини хужайра, субхужайра даражасидаги зарарланиши, молекуляр узга­ришлар ва конуниятларининг интим механизимлари ва адаптив  компенсатор реакциялари).
  5. Биохимия: (сил касаллиги ривожланиши асосида ётувчи патоло­гик жараенларнинг биохимик характеристикаси, мослашув-компенсатор механизмлар комплекси асосида).
  6. Микробиология (сил кузгатувчисининг этиологик характеристикаси; уларни идентификациялаш усули ва дори воситаларига чидамлиликнинг ривожланиш механизми ).
  7. Ички ка­салликлар пропедевтикаси, лаборатор текширув усуллари билан (сил касалликлари семиотикаси,  шу  патология  билан  беморларни  текшириш усуллари).
  8. Ички касалликлар (сил  ва ички аъзлар касаллиги этиологияси, патогенези, классификацияси, клиник куриниши, асорати, ташхислаш ва киесий ташхислаш, комплекс даволаш, реабилитация ва профилактикаси.).
  9. Хирургик касалликлар ( жадал ва режали хирургик даво талаб килувчи сил касалликлари асорати, нисбатан куп учрайдиган сил касалликларини клиник-лаборатор ва ускунавий текширишлар критерийлари).
  10. Анестезиология ва реаниматология асослари(сил ва ички аъзолар касаллигида шошилинч ердам курсатиш ва реанимацион тадбирларни утказиш).
  11. Юкумли касалликлар (куп учрайдиган юкумли касалликларнинг диагностик критерийлари ва даволаш принциплари).
  12. Эндокринология: (куп учрайдиган эндокринологик касалликлар диагностикаси,  текширув усуллари ва   даволаш принциплари).
  13. Гематология (камконлик билан кечадиган ички аъзолар касалликлари, ге­мабластозларнинг диагностик критерийси, даволаш принциплари);
  14. Касб ка­салликлари (диагностик критерийси, ишга лаекат­лилик экспертизаси);
  15. Акушерлик ва гинекология (хомиладорларда сил  касалликлари­нинг кечиши ва уларни даволашнинг узига хослиги, хомиладорликни тухта­тишга курсатмалар, тез учрайдиган гинекологик касалликларнинг  клини­ка-диагностик  критерийси).
  16. Онкология (онкологик касалликларнинг эрта клиник белгилари, лабо­ратор-инструментал диагностикаси ).
  17. Психиатрия — сил касалликлари клиникасида рухий-соматик синд­ромлар, сил  касалликларни даволашда рухиятнинг ятроген бузулиши).
  18. Асаб касалликлари — (клиник куриниши, сил касалигида учрайдиган неврологик симптом ва синдромлар, асаб касалликларидаги шо­шилинч  холатлар);
  19. Болалар касалликлари (сил касалликларининг болаларда намоен бу­лиши).
  20. Тери-таносил касалликлари (сил касаллигида терида учрайдиган узгаришлар).
  21. Огиз-бурун-томок ( сил касаллигида кулок, томок, бурун касалликлари клиникаси ва диагностикаси).
  22. Офтальмология (сил касаллигида куз аъзолари патологияси).
  23. Стоматология (сил касаллиги клиникасида огиз бушлигининг мустакил ва ятероген касалликлари).
  24. Клиник фармакология (фтизиатрияда ишлатиладиган дори воситаларининг таъсир механизми, фармакодинамикаси, фармакокинетикаси, узаро таъсири).