Кафедра тарихи

1922 йилдан М.И.Слоним факультет терапия курсида туберкулез хақидаги маълумотларни ёритиб бора бошлаган. М.И.Слоним рахбарлиги остида фтизиатрия йўналиши бўйича илмий изланишлар олиб борилиб, натижалар 1923 йилдаёқ Туркистонда бўлиб ўтган шифокорларнинг 1 съездида баён этилган. 1928 йилда туберкулез курси ташкил этилди ва 1930 йилгача доцент Г.А.Аковбян бошқарди. 1930 йилдан 1944 йилгача И.Г.Гаспарян 

курсни бошқарган.  Унинг рахбарлиги остида туберкулезни терапевтик коллапс ёрдамида даволаш усули ишлаб чиқилган. 1941 йилда И.Г.Гаспарян докторлик диссертациясини, А.М.Волохвянский ва М.Е.Айзенберглар номзодлик диссертацияларини химоя қилган. 1944 йилда ТошДавТИ кенгайтирилганлиги боис, туберкулез курси асосида туберкулез кафедраси яратилиб,

проф. И.Г.Гаспарян бошқарди. Шу йили И.Г.Гаспарян “Фтизиатрлар жамияти”ни ташкил этди. 1950-1952 йилларда 2 та номзодлик диссертацияси химоя қилинди. Шу вақтда, Т.А.Шияпова, В.И.Вашенко, Г.В.Сенокосова, Т.С.Хайдаров, С.А.Карабашева, С.А.Финкель кафедра ассистентлари эдилар. 1952 йилдан 1964 йилгача химоя қилинган диссертацияларнинг йўналиши туберкулезнинг жаррохлик усулида даволашга қаратилган эди. 1965 йилда кафедра биринчи шахар клиник шифохонасига кўчирилди.

1967 йилда И.Г.Гаспарян Кубань тиббиёт институти фтизиатрия кафедраси мудири лавозимига ўтганлиги сабабли, кафедра мудири этиб доцент А.А.Ахрарходжаев (1967-1970) тайинланди. Бу даврга келб кафедрада 2 та доцент: А.А.Ахрарходжаев, М.Н. Ризаев; 2 та фан номзоди: В.И.Вашенко, С.А.Финкель ва илмий салохияти йўқ ўқитувчилар:

С.А. Арифов, А.Г.Ганиходжаев, С.А.Слободской, Д.Л.Тайберг, С.К.Шерматов, Д.И.Атауллаева фаолият олиб борди.

Кафедранинг илмий изланишлари туберкулезнинг турли клиник шаклларида юрак қон     томир, нафас тизими ва жигардаги функионал ўзгаришларини ўрганиш ва даволашга қаратилган эди. 1 та докторлик ва 2 та номзодлик диссертациялари химоя қилинди.

 

1970 йилда проф. Т.М.Кариев (1970-1974) кафедра мудири бўлди. Асосий илмий йўналиш – ўпка туберкулезини жаррохлик усулида

 даволаш. 1970 йилдан 1974 йилгача 5 та номзодлик диссертациялари химоя қилинди. Бу даврда кафедрада қуйидаги ходимлар ишлардилар: Манапова Ш.М., Курбанова Р.Р., Тайберг Д.Л., Слободской С.А., Ходжиева Ф.А., Финкель С.А., Вашенко В.И.

 

 

 

1974 йилда проф.Т.М.Кариев бошқа ишга ўтганлиги сабабли, кафедрани проф.А.А.Каланходжаев бошқарди.

 

 

 

1977 йилдан 1989 йилгача кафедрага  Б.А. Абраров рахбарлик қилди. Кафедранинг асосий илмий йўналиши ўпка туберкулезини аниқлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш эди.

Бу даврда 2 та номзодлик диссертацияси химоя қилинди, 2 та муаллифлик гувохномаси ва 2 та рационализаторлик таклифлари олинди. 1980 йилда кафедра Фтизиатрия ва пульмонология илмий текшириш институтига кўчирилди.

Бу даврда кафедрада: 2 та доцента – Б.А.Абраров, Ф.И.Турсунов; 13 та ассистент, улардан 8 таси тиббиёт фанлари номзоди, М.К.Умарова, Р.Р.Курбанова, Х.К.Каримджанова, С.А.Слободской, Ю.Н.Лейбзон, Ф.А.Ходжиева, М.И.Ходжаева, С.А.Арифов, Д.Л.Тайберг, Ш.М.Манапова, К.К.Адылов, Т.В.Баранова; 2 та лаборант ва та 2 препараторлар ишлар эди.

1990 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институти иккига бўлиниши муносабати билан, 1 ва 2 Тошкент тиббиёт институтларида 2 та кафедра яратилди.

1-ТошДавТИ базаси Фтизиатрия ва Пульмонология илмий текшириш институтида бўлган. Кафедра мудири т.ф.д. Ибрагимов М.А. (1990-1997).

 

 

1993-1994 ўқув йилида кафедрада талабалар билими рейтинг бахолаш бўйича олиб борилиб, тест синовлари жорий қилинди, кафедрада тест саволлари банки яратилиб, доимий равишда янгиланиб борилди. 1995 йилда кафедрада Ўзбекистон республикасининг бошқа тиббиёт олийгохлари ассистент ва доцентлари учун малака ошириш курси ташкил этилди. 1997 йилда Ибрагимов М.А. чет элга кетганлиги муносабати 

билан, кафедрани Курбанова Р.Р. (1997-2001) бошқарди. Бу даврда кафедрада: доц. Курбанова Р.Р.,доц. Ходжиева Ф.А.,т.ф.н.Абсадыкова Ф.Т., т.ф.н. Арифов С.А., т.ф.н. Тайберг Д.Л., Нурмухамедова М.Р., катта ўқитувчи Манапова Ш.М., Баранова Т.В., ассистент Белоцерковец В.Г. фаолият юритишди. Шу вақтдан кафедрада фан бўйича дарслар умумий амалиёт врачларини тайёрлаш бўйича олиб борилди. Кафедранинг илмий йўналиши ўпка туберкулезининг деструктив шаклларини даволашга қаратилди. 1998 йилда кафедранинг 70 йиллиги кенг нишонланди. 2000 йилдан кафедрада кадрларни тайёрлаш магистратура асос солиниб, биринчи магистрлар: Качуров Д.А., Еримбетова К.О., Ульмасова Д.Д. чиқарилди. 2001 йилда Қурбонова Р.Р. бошқа ишга штганлиги муносабати билан кафедра мудири этиб доцент Ходжиева Ф.А. (2001-2003) тайинланди.

 

2-ТошДавТИ базаси 1-сон шаҳар клиник шифохонасида бўлган. Кафедра мудири проф. Эшанханов М.Э. (1983-2004) этиб тайинланди. Кафедранинг асосий илмий йўналиши – ўпка туберкулезини даволаш усулларини такомиллаштириш бўлган.

Ушбу йўналишда кафедра ходимлари кўплаб илмий изланишлар олиб боришган – т.ф.н. С.А. Финкель, т.ф.н. М.Э. Ходжаева, т.ф.н. М.К. Умарова, т.ф.н. Р.Р. Курбанова, т.ф.н. Х.К. Каримджанова, т.ф.н. С.А. Слободской, т.ф.н. Ю.Н. Лейбзон, т.ф.н. М.И.Ходжаева, т.ф.н. А.М.Агзамов, М.Р.Нурмухамедова, К.К.Адылов, т.ф.н. К.С.Мухамедов, М.Х.Джурабаева, Х.У.Бабаматова.

 

2003 йилдан эса кафедрани проф. Парпиева Н.Н. бошқарди. Кафедранинг илмий йўналиши ўпка туберкулезининг деструктив шаклларини даволаш самарадорлигини оширишга қаратилди.

2005 йилда 1 ва 2 ТошДавТИлари бирлашиб, Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилганлиги сабабли иккита кафедра бирлашди ва кафедра мудири этиб проф. Парпиева Н.Н. сайланди. Кафедрада 4 та доцент  – Ходжаева М.И., Мухамедов К.С., Агзамова Ф.Р. ва Джурабаева М.Х. (2006 йилда номзодлик диссертациясини химоя қилган), иккита магистратура бўйича доцент–тренер Рахматов М.М. ва Иргашов А.А., иккита катта ўқитувчи – Маннапова Ш.М. ва Нурмухамедова М., шунингдек, 5 та ассистент ишлаган. 

Хозирги кунда кафедрада иккита мавзу бўйича грант лойихалари олиб борилмоқда: “Совершенствование подходов к диагностике и лечению МЛУ-ТБ, в том числе и в сочетании с ВИЧ-инфекцией в зависимости от генотипического полиморфизма штаммов микобактерий туберкулеза” – лойиха рахбари проф. Парпиева Н.Н. ва “Эпидемиология, диагностика, особенности течения процесса и эффективность лечения рецидивов туберкулеза в условиях крупного города” – лойиха рахбари доцент Мухамедов К.С.