Мавзу: Туберкулез касаллиги ҳақида таълимотнинг ривожланиш тарихи, этиологияси.

Сил – турли аъзо ва тўқималарда махсус ўзгаришлар ривожланиши ва бутун организмнинг функционал ўзгариши билан кечувчи сурункали юқумли касалликдир.

Бугунги кунда касаллик номи, Лаэннек ва сил яллиғланишининг марфологик асосида дўмбоқча – tubercula, ётишини исботлаган немс терапевти Шенлейн томонидан критилган. Туберкулез атамаси энг кўп қўлланилади ва оммавий қабул қилинган.

Фтизиатрия – сил ҳақидаги фан, юнонча ftisicus – ориқлаш сўзидан келиб чиққан бўлиб, дастлаб Мортон қўллаган. У 1689 йилда “фтизиология ёки сил ҳақида трактат” деб номланувчи ушбу касаллик ҳақидаги биринчи монографияни ёзган.

Бугунги кунга келиб фтизиатрияда бир қанча йуналишлар мавжуд: фтизиатрия, фтзиопедиатрия, фтизиохрургия, фтзиоурология, фтизиоортопедия ва хоказо.

Сил ҳақидаги таълимотни ривожланишини шартли равишда уч даврга бўлиш мумкин:

  • эмперик давр – сил ҳақидаги асосий билимларга клиник кузатишлар орқали эришилган, бу давр энг давмий бўлиб, узоқ ўтмишдан XVIII аср бошигача давом этган.
  • Клиник-анатомик кузатишлар даври – XVIII аср бошидан XIX аср бошигача давом этган.
  • Функционал йўналиш даври – фзика, микробиология фанлари ютуқлари, шу жумладан Р. Кох томонидан қўзғатувчининг аниқланиши сил эпидемиологияси, клиникаси ва даволаниши сохаларида илмий тадқиқотларининг ривожланишига туртки бўлган давр. Бу давр ўз навбатида яна иккита даврга бўлинади:

а) антибиотикларгача бўлган давр – XIX аср охиридан XX аср 40- йиллари охиригача;

б) антибиотиклар даври – XX аср 50-йиллари бошлари ва хозирги давргача давом этмоқда.

Эмперик даврда сил ҳақида билимлар холатини қадимги ёзма манбалардан билиб олиш мумкин: Ману қонуни, СИ-Хаммураний кодексларида силга юқумли касаллик сифатида қаралганлиги аниқланган. Қадимги Хитой тиббий қўл ёзмаларида (Уанг, Шу-Хонинг тиббий трактати, эр. ав. VI аср), Буқрот асарларида (Косс тиббиёт мактаби, эр.ав. 400-450 йй.), Гален, Ибн Сино (Тиб қонунлари) асарларида сил аломатларида ёрқин тасвирланган, яъний бу касалликда ўпкадан қон кетиши ва беморнинг озиб кетишлари каби. Шуни эътиборга олиш мухумки, ўша даврда кўпгина бошқа сурункали ўпка касалликларини силдан фарқлай олиша олмаган ва улар ҳам сил деб талқин этилган. Қадимий тиббий манбааларда ўпка жараёнлари билан бир қаторда периперик лимфа тугунлари шикастланиши ҳам тасвирланган.

Сил ҳақидаги билимлар  Ўрта Осиёда қадай бўлганлиги ҳақида алохида тўхталиш керак. Ўрта асрлар қўлёзмаларини ўрганиш ўлкамиз олимлари сил ҳақидаги билимларга ўзларининг катта ҳиссаларини қўшганликларини кўрсатди.

Ўлкамиз тиббиётининг ривожланиши буюк табиб, файласуф, ҳақиқий қомусий олим Ибн Сино номи билан чамбарчас боғлиқ. Ибн Сино умри давомида 100 дан ортиқ асар ёзган бўлиб, бугунги кунда шулардан 82 таси фанга маълумдир.

Ибн Синонинг йирик асарларидан бири – “Тиб қонунлари” 600 йил давомида Шарқ ва Ғарб тиббий мактабларида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилди. Бу китоб 3 қисмдан иборат бўлиб (1600 дан ортиқ варақ) анатомия, физиология, иқлимшунослик (климотология), диетика, пропедевтика, клиника ва даволаш ҳақида маълумотлар берилган.

Клиника ва пропедевтикага доир бўлимдан нафас аъзолари яллиғланиш касалликлари патогенизи, клиникаси,  таққослама ташхис ўша давр учун анча батафсил ёзилган. Масалан, йирингли ва бошқа плевритлар, зотилжам, ўпка абсцесси, ўпка сили, ўпка шиши, қизамиқ ва скарлатина зотилжамлари, ҳиқилдоқ касаликларидир. Ибн Сино узоқ  вақт давом этган плеврит сил ёки эмпиемага ўтади деб хисобларди. Сил деганда Ибн Сино ўпканинг ва баъзи холларда ҳиқилдоқнинг ярали шикастланишини тушунган. Унинг кузатишларига кўра силнинг тузалиши шикастланиш даражаси ва организм холатига боғлиқ. Агар сил йиринглаш, бронхлар яраланиши, йиринг ажралиши билан бошланса ўпканинг узлуксиз ҳаракатланиши сабабли касаллик қийин тузалади. Сил юқумга мойил бўлади.

Ўпканинг сил билан шикастланган сохасига дориларнинг таъсири кучсиз чунки томирлар девори қалинлашуви сабабли у ерга дори яхши ўтмайди. Сил болаларга осон юқади ва шунингдек болалар ундан тез тузаладилар.

Ибн Сино кузатишларига кўра баъзиларда касаллик узоқ йиллар давом этувчи сурункали шакилга ўтиб кетади. Ибн Сино силни пневмония ва ўпка абсцессларидан фарқлай олган ва хатолар ҳақида огоҳлантирган. Ибн Сино силнинг сабабчиси ёмон хаво ёки тана суюқликлари нисбати бузулиши сабабли келиб чиқадиган ўпканинг яраланиши деб хисоблайди. Айниган суюқлик ўпкага, плеврага киради ёки айниган хаво ўпканинг йиринглашига, томирлар емирилишига сабаб бўлади, бундай тоқдан қон кетиши содир бўлиши мумкин. Сил бошқа аъзоларга хам тарқалади. Зах хаво касаллик ривожланиши учун шароит яратади.

Ибн Сино ўпка йиринглаши йутал билан балғам ажралишига сабаб бўлишини айтиб ўтади. Иситма кучайганда балғам ажралиши кўпаяди. Касаллик авжланиши организм умумий ахволини ёмонлаштиради, иситма кескин ортади, бемор ориқлайди. Сил иситмасининг ўзига хос томони йўқ, баъзан 4-5 кунлик интервал кузатилади. Касаллик кучайиб бориб, бемор ахволи анча ёмонлашиб қолган бўлса хам иситма бўлмаслиги мумкин. Парчаланиш ва йиринглаш туфайли балғам миқдори кўпаяди, мазаси шўримтир бўлади. Томир зарби таранг, бироз тезлашган бўлиши мумкин. Иштаха сусаяди. Кейинги даврларда қуюқлашган балғам қийин кўчади, қусушга сабаб бўлади, кучли хансираш пайдо бўлади. Йўталганда қон кетиши мумкин. Баъзан балғам билан бўр парчалари, охак ажралади. Силни даволаш учун қон чиқариш, тинчлик, пархез қилиш маслахат берилади. Йўталга қарши наркотиклар қўлланилади. Ичимликлардан мева ва сабзавотлар шарбати (узум, анор, ошқовоқ), балғам кўчиши қийин бўлганда нордон чой (шинни ва сирка билан) ва асал чой, қон тупиришда Хинд ўсимликлари уруғидан қилинган таблеткалар тавсия қилинади.

Кўриниб турибдики, Ибн Сино ўз даври учун анча тўлиқ холда сил патогенизи ва клиникасини тасвирлаган. Унинг тасаввурича, сил моддалар алмашинуви бузилишидан келиб чиқади.

Касаллик пайдо бўлиши учун ташқи омиллар қулайлик туғдиради: об-хаво ўзгариши, руҳий ва механик жарохатлар. Касаллик ўткир ёки ўткирости бошланади, ташқи ва ички омиллар таъсирида унинг кечиши турли хил бўлиши мумкин. Силнинг даволашда пархез ва витаминлар билан даволашга катта ахамият берилган.

1110 йилда Исмоил Ал-Хусайний Журжоний “Захром Хоразм Шохи” (586 бет) деб номланиувчи тиббий тўпламини ёзди. У Ибн Синонинг шогирди эди. Бироқ у баён этган сил хақидаги маълумотлар анча илғор эди. Сил клиникаси ҳақида шундай дейди: “Ўпкада яра пайдо бўлса силдир, аммо ўпкада яра бўлмаса хам одамларда силга ўхшаш холат кузатилиши мумкин. Бу беморлар хам балғам ажратадилар, балғам биронхларда тўпланиб йўтал ва хансирашга сабаб бўлади. Кейинчалик бемор холдан тойяди, озиб кетади. Ярадан аввал ўпкада яллиғланиш, пневмония кузатилади. Ўз вақтида кўрилган чора тадбирлар беморни мутхиш асоратдан – ўпка ярасидан қутқариши мумкин”.

Султон Али Хуросоний 1526 йилда Самарқандда “Дастур – Элож” (Даволаш бўйича қўлланма, 446 бет) номли асар ёзди у сил ўпка ва суякларни шикастланишини айтиб ўтади. Ўпка шакилларини муаллиф икки босқичга ажратади:

  • Яллиғланиш-пневмония, у иситма, ланжлик билан катарга ўхшаб бошланади. Бу босқичда қон туфлаш содир бўлиши мумкин.
  • Суяклар сили, бу силда дастлаб оғриқ ва шиш кузатилади, кейинчалик эса яраланиш кузатилади.

Барча чоралар иложи борича биринчи босқичда амалга оширилиши лозим. Дори ва ичимликлардан муаллиф алоэ тиндирмаси (настойка) ва эфирли ўсимликлар қайнатмаларини тавсия этади. Эчки, аёл, эшак сути асал билан ичилса, шунингдек парранда гўштини у энг фойдали деб хисоблайди.

Убайдулла Ибн Юсуф Али Тошкентда дарвишхонинг сарой табиби бўлиб хизмат қилган. Ўзининг 1567 йили ёзилган китобида у сил ўпкада йиғилиб қолиб, йиринглаш чақирувчи айниган суюқлик туфайли келиб чиқади деб хисоблайди. Яраланиш иситма чақиради, асосан кечқурин, бунда балғамли йўтал пайдо бўлади. Асосан ёш одамлар касалланадилар. Энг яхши даво эшак сути ва анор суви. У силни қийин даволанадиган хасталик деб хисоблаган.

1580 йилда Бухоролик Мансур ибн Махмуд одам анатомиясига доир расмлар билан безалган тўплам ёзди ва уни “Ташрихи бадан” (“Тана тузилиши”) деб номланади. Китобда ўпка физиологияси ва анатомияси ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Ўпка хамма томонидан плевра билан ўраб олинган гўштли – тўрсимон аъзо, у юракни хамма томонидан ўраб туради, қон томир ва биронхалрга бой, бронхлар найчаларга тақсимланган ва хаво ўтказиш учун хизмат қилади. Ўпка тўқимаси сезгирэмас, уни ўраган парда сезгир. Ўпка 2 бўлимдан иборат, ўнг ўпкада 3та бўлак, чап ўпкада 2та бўлак бор.

Султонқул Саид Баходир 1702 йилда “Ахсий-Албиби” китобини ёзди. Бу китоб Ўзбекистон ўрта асрлар олимларининг охирги қўлёзмаларидан хисобланади. Китобда муаллиф силни 2 босқичини фарқлайди:

  • Яллиғланиш – пневмоник.
  • Ярали.

Яллиғланиш-пневмоник шаклини плеврит ва ўпка яллиғланишидан фарқлайди ва уларнинг алохида бобда тасвирлайди. У силни нотипик иситмали, йутал ва қусиш билан кечувчи узоқ давом этувчи касаллик деб хисоблайди. Даво сифатида асосан пархез тавсия қилинади.

Ибн Сино ва унинг Ал-Хусайний, Абул Ғозий каби шогирдлари Гиппокрта (Буқрот), Гален (Жолинус) асарларидан фойдаланганлар. Шу билан бирга улар сил клиникасини анча батафсилроқ ўрганганлар.

Ўрта асрларда Ўрта Осиёнинг, хусусан Ўзбекистонинг тарақий этган сийсий ва иқтисодий ахволи Мўғиллар истилоси оқибатида анча зарак кўрди. XVII- XVIII асрларда бутин Шарқда маданият инқирози туфайли Ўзбекистонда хам ўз аксини топди. Феодал тузум илмий тафаккурни бўғиб қўйди. Сил ҳақида таълимот ривожланиши давомида олимлар ва кузатувчи табиблар касалликнинг ижтимойин шароит билан боғлиқлигига эътибор берганлар, касалликнинг йуқумли эканлиги ҳақида ҳам аниқ тасаввурлар пайдо бўлди. Арестотель сил билан касалланган беморнинг атрофидаги хавода қанақадир касаллик чақирувчи ибтидо борлигини айтган. Қадимги Эронда бу касалларни ажратиб қўйганлар, кўпгина мамлакатларда улар билан турмиш қуриш тақиқланган. Силнинг юқумли эканлиги ҳақида Гален, Фракастро (1546) айтиб ўтганлар. 1000 йилдан сўнг эса Лаэннек, Этмюллерлар касалликнинг асосий манбаси сил билан хаста одам эканлигини такидлаганлар. Силнинг юқумли эканлигини охиригача Франсуз шифокори Вельменнинг (XIX аср) тажрибалари исботлади.

Силнинг турли кўринишлари патологоанатомик ёришларда тез-тез аниқланиб туриларди. Турли мамлакатларда ўлим сабабларини статистик хисобга олиш йўлга қўйилгандан сўнг силни тарқалганлиги ҳақида анча ишончили маълумотларга эга бўлинди. Масалан, 1680 йилда Лондонда силдан ўлиш 100 000 аҳолига 700 ни ташкил этган, 1881 йилда Москвада бу кўрсатгич 400/100 000 ни ташкил этган. Шундай қилиб XVIII аср бошида сил ҳақидаги таълимот клинико-анатомик ва экспериментал маълумотларга асосланган. Франсуз патологоанатомлари ва шифакорлари Бейли, сўнг Лаэннек 1819 йилда силнинг марфологик бирлиги- туберкулани аниқладилар. Сил яллиғланишида казеоз вужудга келиши хам улар томонидан аниқланган. Лаэннек силдаги стетоакустик синдромлар ҳақида хам ёзган. Рус олими Пирогов 1852 йилда ўз тадқиқотлари асосида гигант ҳужайраларни ва бирламчи тарқоқ  сил патологоанатомиясини тасвирлаб берди, шунингдек милиар силни тифсимон шаклини ажратди. Пирогов, шунингдек, ўпка, суяклар, лимфа тугинлари  ва мия пардалар сили ҳақида ҳам маълумотлар берган. Ушбу даврнинг катта ютуқларидан бири Вильмен тажрибаларидир (1865). У лаборатория хайвонларини сил билан касалланган кишининг балғами билан зарарлади ва силнинг юқумлилигини исботлади. 1879 йилда Конгейм қуёнлар кўзининг олдинги камерасига сил билан касалланган аъзо бўлакларини юборди ва уларда кўз силини чақирди, бу билан силнинг юқумлилиги яна бир бор исботланди.

1882 йилда фан оламида йирик кашфиёт содир бўлди – Р. Кох сил қўзғатувчисини аниқлади. У қўзғатувчининг тоза культурасини ажратиб олди ва у билан лаборатория хайвонларини зарарлантирди. Ўз тадқиқотларини натижасини у 1882 йили 24 мартда  Берлинда “Физиологик жамият” мажлисида эълон қилди. У 1905 йилда Нобел мукофотига эришди. Ўз тадқиқотларини давом эттириб у 1890 йилда туберкулин олди, уни силни даволаш учун таклиф қилди. Лекин туберкулин кутилган натижани бермади.

Франсуз тадқиқотчиси Клеменс Перке Кох туберкулинидан фойдаланиб аллергия феноменини очди ва сил диагностикаси учун ўз синамасини таклиф қилди (1907). Икки йилдан сўнг Мантунинг тери ичи синамаси ишлаб чиқилди.

Франсуз олимлари Кальметт ва Герен олиб борган микробиология сохасидаги изланишлар сил профилактикаси учун қудратли восита – БЦЖ вакцинаси кашф қилинишига олиб келинди (1919).

Сил таълимоти ривожланишининг 3 даври микробиология ва патоморфология ютуқлари билан бир қаторда сил патогенизи ҳақидаги билимларни кенгайиши билан характерланади. Бунга сил диагностикаси учун 1895 йилда кашф қилинган рентген нурларидан фойдаланиш сабаб бўлди. XIX аср охири XX аср бошларида иммунобиологик  тадқиқотларининг тараққий этиши силда иммунитет ва аллергик механизмини англашда ва уланинг касаллик патогенизидаги ахамиятини тушунишда мухум ўрин тутди.

Бирламчи сил ва иккиламчи сил турли шакилларини патогенизи, клиникасини чуқур ўрганиш сил таснифини тузишга эхтиёж туғилди. Пирогов жамияти фаолиятининг натижаси сифатида 1910 йили “Бутун Россия силга қарши кураш лигаси” ижтимоий ташкилоти туғилди, у асосан хайриялар орқали таъминланди. Биринчи раиси Воробьев В.Л. (1869).

Шу билан бирга силни даволаш сохасида муваффақиятлар мақтагудек эмас эди. Асосан гигиеник – пархезли тадбирлар ва санатор даволаш қўлланиларди. 1894 йилда фтизиатрия амалиётида Карл Форланини 1882 йилда таклиф қилган суний пневмоторакс тадбиқ этилди. Сил таёқчасига медикаментоз таъсир ўтказишга сил таёқчаси каш қилингандан сўнг 60 йил ўтгачгина эришилди. 1943 йилда Ваксман яратган стрептомицин таклиф қилинди.

Сил билан курашишнинг ташкилий шакиллари ҳам тараққий этиб борди. 1887 йилда Эдинбургда (Шотландия) сил касалларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатувчи 1- диспансер ташкил этилди.

Сил билан курашиш бир қанча шифакорларнинг биргаликда харакат қилишларини талаб қиларди. 1881 йилда XVII халқаро тиббий конгрессда кўтарилган асосий масала сил билан курашиш эди. Сил билан курашиш масалаларига доир дастлабки конференция ва съездлар Франция, ангиля, германия каби мамлакатларда XIX асар охири XX аср бошларида бўлиб ўтди. 1902 йилда Берлинда сил бўйича ҳалқаро конференция бўлиб ўтди. Франсуз шифокорлари ташабусси билан 1920 йилда Парижда ҳалқаро силга қариш итфоқ тузилди. У хорижда хам ўз ишини  давом эттирди. Россияда шу каби ишлар XIX аср охиридан бошлаб олиб борила бошланди. Дастлаб уни мақсади хайрия жамғарма ва ташкилотлари тузишдан иборат бўлган. Силга қарши кураш чора-тадбирларини урганувчи биринчи ижтимойи ташкилотлар Петрбургдаги “Пирогов жамияти” қошидаги ва Москвадаги “Халқ соғлиқни сақлашнинг рус жамияти” қошидаги назорат гурухлари эди. 1900 йилда Қозонда силни ўрганиш бўйича доимий назорат гурухи тузилди. 1909 йилда Москвада сил касалларини даволовчи биринчи бепул ишфахона ташкил этилди. Россияда силга қариш курашни ташкил қилишда Захарьин Г.А., Боткин С.П., Остроумов А.А., Манассейн В.А. каби терапевтларнинг хиссаси салмоқлидир.

Совет Итфоқида силга қарши хизмат давлат бюджетида эди. Уша даврларда янги мутахасислик – фтизиатрия критилди.

1919 йилда сил илмий текшириш институтлари ташкил қилиш бошланди, биринчиси Москвада ташкил топди, 1921 йилда Марказий сил илмий текшириш институти ташкил қилинди. 1925 йилда Кальметт проф. Тарасевичга БЦЖ вакцинасини штаммини тақдим қилди, у БЦЖ -1 деб рўйхатга олинди. 1928 йилда эмлаш фақат сил ўчоқларида ўтказила бошланди,  1935 йилда эмлаш кенг қамровли қўлланила бошланди. 1950 йилда эмалш мажбурий равишда қилина бошланди.

1947-48 й.й. силни аниқлаш учун флюорография хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилди. 1961 йилдан бу нарса оммавий тус олди. Бу даврда силга қарши курашишга ўзларининг беқиёс хиссаларини Семашко Н.А., Соловьев З.П., Мунблант Е.Г.лар қўшдилар.

Ўзбекистонда фтизиатрия фан сифатида 1922 йилдан яъни Ўрта Осиё Давлат Университетида тиббиёт факультети ташкил қилингандан бошлаб ривожлана бошлади. Тиббиёт факультетида 1928 йилгача фтизиатрия масалаларини проф. Сломин М.И. факультатив терапия курсларида ёритиб борарди. 1928-30 й.й. туберкулез курси ташкил қилинди, бошлиғи доцент Аковбян Г.А., кейинчалик Гаспарян И.Г.. 1944 йилда курс асосида кафедра тузилди, бу кафедрага 1967 йилгача проф.Гаспарян И.Г. бошчилик қилди. Дастлаб кафедра Университет клиникасида 15-25 ўринга эга эди, кейинчалик бу 50-60 тага ошди. 1966 йилда 1-шахар сил касаллари шифохонаси кафедра базасига айлантирилди. Шифохона клиника статусини олди. Кейинчалик кафедрага доцент Акромхужаев, профессор Қориев Т.М., Каланхужаев М.М., Аброров Б.А., Иброхимов М.А.лар бошчилик қилдилар.

1923 йилдаёқ Туркистон шифокорларининг 1-қурултойида ўпка силини суний пневмоторакс билан   даволаш, лимфаденитларни жаррохлик усулида даволаш, тоғли Чимёнда иқлим билан даволаш, ўпкадан ташқари силда гелио-, аэро- ва рентгенотерапия натижалари ҳақида маълумотлар берилди. 1926 йилдаги Ўрта Осиё шифакорлари қурилтойида силнинг эпидемиологияси, диагностикаси ва даволаш масалалари кўрилди. 1928 йилдаги III- қурултойда эпидемиология ва клиника масалалари билан биргаликда сил касалларини рўйхатга олиш масалаларини кўриб чиқилди, беморларнинг диспансер гуруҳлари қабул қилинди. 1930 йил апрель ойида Самарқандда 1- Республика фтизиатрлари мажлиси чақирилди, унда силга қарши диспансерларининг 10 йиллик ташкилий-амалий фаолиятига хулоса ясалди. 1932 йилгача фтизиатрия хизматининг ривожланиши сил кафедраси хизматчиларининг коллапсотерапия усулларини ишлаб чиқариш ва сил микобактерияларини типларини ўрганиш бўйича ишлари билан боғлиқ бўлган. 1932 йилда Самарқандда сил илмий текшириш институти ташкил қилинди, биринчи директори Варрик И.И. эди. 1936 йилда институт Тошкентга кўчирилди. 1941 йилгача институт асосан сил эпидемиологияси билан шуғулланган, кейинчалик, малакали ходимлар билан яхши таъминлангач, сил билан курашишнинг хар томонлама, чуқурлаштирилган усуллари ишлаб-чиқарила бошланди.

1931-76 йилларда Ўзбекистон Сил илмий текшириш институти профессор, кейинчалик академик Ш.А.Алимов бошчилиги остида сил эпидемиологиясини чуқур ўрганиш ва шу асосида у билан курашни йўлга қўйиш сохасида салмоқли ишларни амалга оширилди.

Силнинг Ўзбекистонга хос кечиш хусусиятларига катта ахамият берилди. Ахаолининг силнинг ўткир шакиллари билан касалланиши сабаблари ўрганилди, шулар асосида фарқли эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилди, бу ўпкадаги сил бўйича эпидемиологик ахволини анча яхшилади. Институт ходимларининг ишлари сабабли сил этиологияси, эпидемиологияси, патогенизи, диагностикаси ва давоси бўйича билимлар анча чуқурлашди. Бугунги кунда хам институт Республика силга қарши хизматни ташкилий услубий бошқармоқда, силга қарши курашнинг ташкилий шакилларини ишлаб чиқмоқда, сил диагностикаси ва профилактикасини мукаммалаштирмокда.

Амалий фтизиатрия ривожланган сари сил касалларига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ошмоқда.

1926-28 йиллардан бошлаб суъний пневмоторакс кенг қўлланилмоқда. 1928 йилда френикоэкзерез операцияси тадбиқ қилинди. 1934 йилда профессор Орлов И.И. клиникасида биринчи торакопластика операцияси амалга оширилди, 1948-54 йилларда кавернотомия, экстраплеврал пневмолиз, кўп босқичли торакопластика операциялари қўлланилмоқда.

1954 йилдан силнинг жаррохлик усулида даволашнинг яна бир йўналиши ўпка резекцияси ривожланмоқда. Биринчи пульмонэктомия операцияси профессор Ясевич томонидан, лобэктомия профессор Вохидов томонидан, сегментар резекция профессор Богуш томонидан амалга оширилди. Колапсотерапия ва жаррохлик усулида даволашнинг ривожланишига ўзларининг катта улушларини Серебренников В.П., Никонович О.С., Сафаронович Р.А., Стекольников Б.А., Орлов И.И., Гаспарян И.Г., Рубан К.И., Шиянова Т.Г., Вохидов В.В., Аъзамхужаев С.М., Ясевич В.И. ва бошқалар қўшдилар.

1960 йилдан сил касалларига жаррохлик ёрдами кўрсатиш профессор Кориев Т.М. бошчилигида ривожланмоқда. Барча вилоятларда хирургик бўлимлар ташкил қилинмоқда. Ўзбекистонда фтизиохрургиянинг ривожланиши Қориев Т.М., Фирер С.Л., Каплан М.М., Люшина Г.И., Крафцова М.М, Абдумуминов А.А. ва бошқаларни номи билан боғлиқ.

Бугунда Респуликада йирик стационар ва санатория муассасалари ташкил этилган. Режа асосида илмий равишда сил профилактикаси бўйича ишлар олиб борилмоқда. Сил билан курашишнинг Миллий дастури ишлаб чиқилган, бироқ хали тасдиқланмаган. Республика сил ҳақидаги қонунни қабул қилиниш арафасида турибди. Силга қарши воситалар ишлаб – чиқарувчи “Сурхон аджанта лимитед” корхонаси ишламоқда.

 

 

СИЛ ЭТИОЛОГИЯСИ.

 

1882 йилда Роберт Кох томонидан аниқланган сил қўзғатувчиси замонавий тасниф буйича Actinomycetes тартибига, Micobacteriosae оиласига, микобактериялар авлодига тегишлидир.  Шу авлодга Бержининг микроорганизмлар аниқлагичида (1974) 29 патоген, потенциал патоген ва сапрофит турлар киритилган, кейинчалик аниқлик киритилишини талаб қилувчи 11 тур хам шу авлодга киритилган.

Патоген  микрооргенизмларга сил ва мохов қўзғатувчилари киради. «Атипик микробактериялар» номи билан жам қилинган шартли  патоген ва сапрофит микробактериялар сувда, тупроқда, ўсимликларда, одам организми нормал флораси таркибида учрайди, буни беморлардан олинган патологик материални бактериоскопик текшираётганда ҳисобга олиш лозим, чунки бундан ташқари атипик микробактериялар ташкаридан силни эслатувчи упка касалликларини келтириб чикариши мумкин, бу микобактериоз деб аталади.

Турли биологик турлари, айникса одам ва турли хайвонлар учун патогенлигини хисобга олиб сил микобактерияларининг 4 типи фаркланган:

  1. tuberculosis.
  2. bovius.
  3. avium.
  4. M.microti.

Охирги турини бир неча олимлар (Нахимсон Л.И. 1946й., Каграманов А.И. 1955 й. в.б.) дала сичкон организмига мослашган деб хисоблашади.

Алохида турлари орасида оралик шакллари учрайди. Турлар бир биридан фаркловчи турлича морфологик, культурал, биохимик, биологик хусусиятларга эга. Одам ва кора мол турларини фарклашда Конно синамаси мухим, бу синама одам микобактериясининг нисбатан куп микдорда нисцин хосил килишга асосланган.

Одам ва кора мол микобактериялари нафакат одамда, балки молларда, куйларда, эчкиларда, чучкалар, молларда касаллик чакириши мукин. От, ит, мушуклар сил билан кам огрийдилар. Каламушларда айникса кам учрайди. Хозирги замонда маълум антропозоонозлар ичида сил энг кенг таркалгандир. Сил билан касалланиш мумкин булган 54 турдаги сут эмизувчилар ва 80 турдаги кушлар маълум.

Кишлок хужалиги микробиологияси институти олимлари томонидан хос булмаган хужайин организмда сил микобактерияларининг адаптив узгарувчанлигининг урганиш 3-тур хам (одам, кора мол, кушларники) доимий хусусиятларига эга эмаслигини курсатади. Хос булмаган хужайин организмида узок вакт яшаган микроорганизмлар бир канча дастлабки хусусиятларини йукотадилар ва янги хусусиятлар орттирадилар, шу жумладан турга хос хусусиятлари хам. Сил микобактериялари нафакат хос булмаган хужайин организмини сенсибилизациялайди, балки аста секин мослашиб касаллик чакиради.

Муаллифлар аслида 3 тур хам бир турдан таркалган, факат давомий табиий эволюцион жараен натижасида маълум организмга мослашган деб хисоблашади.

 

 СИЛ ҚЎЗҒАТУВЧИСИНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ

Сил қўзғатувчисиингичка эгик таекча шаклида булиб, узунлиги 0,8 дан 3-8 мкм гача, эни 0,3-0,5 мкм. Узунлиги тукималарда секин булиниш натижасида чузилиши мумкин. Микобактерия ута юпка кесимларини электрон микроскоп остида урганилганда унинг куп каватли хужайра мембранаси ва 3 каватли, баъзи жойларда цитоплазмага ботиб кундаланг тусиклар хосил қилувчи цитоплазматик мембранрси фракланади. Баъзи органиодларнинг функционал ахамияти хозиргача хам аниқланмаган. Умуман оланда сил микобактериясининг ультраструктураси ва биокимевий таркиби хали охиригача урганилмаган.

Сил микобакрерияси ташки мухит билан узаро алокада булади, мухит узгарганда у хам хусусиятларини узгартиради. Бунда содир буладиган узгаришлар вактинча еки доимий булиши мумкин. Доимий узгаришлар наслий узатилувчи янги белгилар юзага келиши, моддалар алмашинувининг узгариши туфайли булиши мумкин.

Сил микобактериясининг полиморфизми ипсимон, актиномикотик, шарсимон, донодор шакллар вужудга келиши билан намоён булиши мумкин. 1910 йилда А.Фонтес фильтрланувчи шакллар мавжудлигини тасдиклаган, бирок бу шакллар мавжудлиги хозиргача хам мунозараларга сабаб булмокда. Сил микобактериясининг узгарган шаклларига хужайра мембранасида нуксон булган микроорганизмлар хам тегишли. Нокулай шароит таъсири остида сил микобактерияси уз хужайра деворини тамоман ёки кисман йукотади. Бу L-шаклларининг барча таркибий тузилмаларининг нозиклашиб колишига сабаб булади ва узига хос мухитларда усишини шарт килиб куяди. Хужайра девори нуксони сабали улар одатдаги буёклар билан буялмайдилар, шунинг учун уларни бактериоскопик усулда суртмаларда кура олмаймиз. Морфологик ва культурал хусусиятлар билан бир каторда микобактерияларнинг антигенлик ва вирулентлик хосалари хам узгаришга учрайди, охирги хусусият купинча йуколади. L-шакл сил патогенези ва эпидемиологияси учун ахамиятлидир, чунки у организмда узок вакт сакланиши ва патоген шаклига кайтиши мумкин, бу сил рецидиви патогенезида айникса мухимдир.

 

 

 

КИМЁВИЙ ТАРКИБИ.

Сил микобактериясининг кимёвий таркиби мураккаб.85,9% ни сув, колган кисмини оксил, углевод, липдлар ташкил килади.

Оксиллар курук вазннинг 60% ни ташкил килади ва физик-кимёвий хоссаларига кура 3 типда буладилар:

  • юкори молекуляр массали (32000-40000 Да), эрувчанлиги яхши, биологик фаол;
  • уртача молекуляр массали (16000 Да), эрувчанлиги сустрок, биологик фаоллиги камрок;
  • кичик молекуляр массали (9000 Да), эримайдиган, нуклеин кислоталар билан анча яхши богланган, нуклеопротеидлар комплекси хосил килади.

Туберкулопротеидлар таркибида яхши маълум булган аминокислоталарнинг деярли барчаси мавжуд.

Микобактериялардан олинадиган туберкулинлар таркибида асосан протеин фракцияни саклайди. Туберкулопротеидлар тери остига ва тери ичига юборилганда сенсибилланган организмда махаллий ва умумий жавобга сабаб буладилар. Туберкулопротеинлар сил микобактериялари антиген хоссаларининг асосий сакловчилари деб тахмин қилинади.

Курук вазннинг 10%дан-40%гача булган кисмини фосфатидлар, ёг кислоталар, мумлар куринишидаги, метил спирти, хлороформ, эфирларда яхши эрувчи липидлар ташкил килади. Булардан фосфатидлар энг фаолли хисобланиб, улар интакт организмда эпителиоид ва Пирогов-Лангханснинг гигант хужайралари хосил буладиган махсус жавоб реакцияси чакирадилар. Фосфатидларнинг биологик фаоллиги фтиоид кислота билан боглик. Мумнинг бир неча турлари хам фаол. Берган маълумотларга кура организмга мум юборилиши гигант хужайралар хосил булиши билан кечувчи лейкоцитар реакцияга сабаб булади. Липид фракцияси билан микобактерияларнинг кислотага чидамлилиги белгиланади, бунда микол кислотасининг ахамияти катта. Мум таркибига корд-омил деб номланувчи мураккаб модда хам киради, у тукималар энергетик метаболизмини сустлаштириши ва организм химоя кучларини кучсизлаштириши оркали микроорганизм вирулентлигини таъминлайди.

Углеводлар курук вазннинг 15.3%гача кисмини ташкил киладилар, эркин полисахаридлар хамда фосфатид ва мумлар билан брикма куришида буладилар. Бу фракцияни токсик антигенлик, сенсибилловчи хусусиятлари йук.

Сил микобактериясининг хаёт фаолияти турли ферментлар фаоллиги билан узвий боглик. Турли моддаларнинг ферментатив каттасизланиши фаоллигига караб микробнинг вирулентлиги ёки дориларга тургунлиги хакида хулоса килиш мумкин. Дорилар микобактерияларга уларнинг ферментатив фаоллигини сусайтириш оркали таъсир килади деб хисобланади. Биологик оксидланиш (нафас олиш) типига кура сил микобактерияси аэробларга тегишлидир.

Сил микобактерияси оддий 2 га булиниш ёки куртакланиш усулида купаяди, бу секин кечади 20-24 соат. Баъзида хужайра кичик доначаларга парчаланади, булардан дастлаб кислотага бардошсиз, сунг бардошлигга айланувчи таёкчалар вужудга келади.

Патогенлик, яъни тирик тукимада ривожлана олиш ва унда сил ривожланишига сабаб булувчи узгаришлар пайдо кила олиш хоссаси сил микобактериясининг асосий тур хусусиятидир. Сил микобактериясининг узининг патогенлиги, яъни вирулентлиги билан бир-биридан фарк киладилар. Демак, вирулентлик алохида бир штамнинг индивидуал хусусиятидир ва микобактерияларнинг тукималарда интенсив купая олиши билан характерланади.

Вирулентликни макроорганизмда алохида бахолаш лозим. Бу 2 компонентли биологик системадир. Хар бир компонентнинг кандай холатдалиги жараён окибатини белгилайди. Хуллас, инфекцияланишнинг натижасини сил микобактериясининг организмга кандай йул билан тушиши, микдори, вирулентлиги хамда организмнинг сезгирлиги, индивидуал каршилик курсата олиш хоссаси белгилаб беради. Юкори вирулентли СМБ уларга сезгир организмда тез купаяди, фагоцитлар билан улдирилмайди, жадал сил учоклари пайдобулишига сабаб булади. Вирулентлиги кам микобактериялар хам организмда купая оладилар, лекин  улар фагоцитлар томонидан тезда ўлдириладилар. Вирулентлик хусуияти доимий эмас, у алохида штаммларда ўзгариб туриши мумкин. Вирулентликни биологик ва бевосита биологик синамалар билан бахолаш мумкин.

СМБ нинг дориларга турғунлиги –турларнинг яшаш мухитига мослашиши деб аталувчи биалогик қонуннинг акс этишидир. СМБ нинг дориларга турғун бўлиб қолишининг иккита назарияси мавжуд. Адаптация назарияси – СМБ нинг кимёвий препаратлар тасири остида ўзгарувчанлигининг кўринишларидан бири. Спонтан мутациялар назарияси – Микобактериялар популияциясида турғун мутациялар содир бўлиши. Бунда кимёвий препаратларга чидамли микробларни танловчи омил ёки мутаген сифатида ўрин тутади.

СМБнинг дориларга чидамли бўлиши механизмлари бир нечта:

  • Препарат блоклаган алмашинув звеносини айланиб ўтувчи янги алмашинув йўлини пайдо бўлиши;
  • Ингиьиторга антогонист метоболик продукциянинг ошиши;
  • Препарат блоклаган ферментнинг ишлаб чиқарилишининг кўпайиши;
  • Ингибицияланган метоболик тизим махсулотларига эхтиёж сусайиши;
  • Ингибиторни парчалашни тезлаштириш;
  • Ингибитор кучсизроқ блоклайдиган ўзгарган фермент ишлаб чиқарилиши;
  • Берилган препаратга бактерия девори ўтказувчанлигининг сусайиши.

Бу жараёнларнинг барчаси хужайра менбранаси ёки хужайра ичида содир бўлади.

Дорига турғунлик бирламчи-олдин даволанмаган беморларда ёки иккиламчи-даволаш жараёнида вужудга келади. Бирламчи турғунлик 6-10%, иккиламчи 40-70%да учрайди. Тажрибаларда Изониазидга турғунлик кўрсатган микобактерияларнинг вирулентлиги камроқ бўлиб чиқди. Бироқ одам учун дорига турғун СМБ анчагина патогендир. Бунда зарарланган одамда бирламчи дорига турғунлик аниқланади.

СМБнинг клиник амалиётда аҳамиятга эга бўлган биологик хусусиятлари қуйдагилар: ўзгарувчанлик, ташқи мухут ва кимёвий омилларга юқори турғунлик. Ўзгарувчанлик тинкториал, культурал, морфологик бўлиши мумкин.

Микобактерияларнинг ташқи мухут таъсиротларига чидамлилиги қуйдагича: кўча чангида 10 кунгача, китоб варақларида 3 ойгача, сувда 150 кунгача, тарқоқ ёруғликда 1-1.5 ой, СМБ культураларида 1 йилгача, қуритилган холда 1-1.5 йил, вакуумда музлатилган холда лиофлзация қилинган холда 30 йилгача, ультрабинафша нурлар остида 2-3 мин., бироқ қуёш нури билан нурлантирилганда 1-1.5 соат, қайнатилганда 5мин., қуруқ иссиқда 45 мин., 3-5% ли хлорли охак эритмасида 5 соат, 1-2% хлорамин эритмаси, фаолланган аммоний-сульфатда 3 соат, 10-20%ли хлорли охакда 2.5 соатда ўлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ХУЛОСА

         Юқорида баён қилинганларга асосан қуйидаги хулосага келишимиз мумкин, туберкулёз ҳақидаги тарихий маълумотлар фтизиатриянинг ривожланишни босқичма босқич ўрганишни ва  туберкулёз ҳақидаги билимлар секин асталик билан тўпланишига имкон беради. Бу ўз навбатида талабаларнинг билимни бойитади, буюк олимларнинг фтизиатрия бўйича қилган ишларини ўрганишига имконият яратади.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.