ТТА қошидаги академик лицейдаги тадбир!

2019-йил 12-октябрь куни ТТА фтизиатрия ва пульмонология кафедраси ходимлари даволаш факультети 403-гуруҳ талабалари билан биргаликда ТТА қошидаги академик лицейда лицей талабаларига “Туберкулез – бу ҳукм эмас” мавзусида маъруза ўқишди. Маъруза сўнггида мавзу бўйича саволлар берилди ҳамда фаол қатнашган талабаларга совғалар улашилди.

Read More

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ МУЗЕЙИГА ТАШРИФ

2019-йил 10-октябрь куни Фтизиатрия ва пульмонология кафедраси ходимлари даволаш факультети 403-гуруҳ талабалари билан биргаликда Ўзбекистон Давлат Тиббиёт музейига ташриф буюришди. Ташриф давомида талабаларга музейдаги экспонатлар хакида маълумот берилди. Талабалар илиқ таъссуротлар билан қайтишди

Read More

Халқаро иштирокчилар билан конференция!

2019-йил 22,23-май кунлари Тошкент шаҳрида халқаро иштирокчилар билан «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар нуқтаи назаридан силни тугатиш стратегиясини ҳаётга тадбиқ этиш» мавзусида конференция ташкил этилди. Конференцияда ҳар хил чет давлатлардан келган олимлар, маҳаллий фтизиатрия соҳасидаги мутахассислар, шунингдек ТТА фтизиатрия кафедраси ходимлари ҳам иштирок этишди.

Read More

9-май «Хотира ва қадрлаш» куни

2019-йил 7-май куни Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникасида 9-май «Хотира ва қадрлаш» кунига бағишланган тадбир ўтказилди ва ушбу тадбирда фтизиатрия кафедраси ходимлари ҳамда даволаш факультети 412-гуруҳ талабалари ҳам иштирок этишди.

Read More

Профессор А.О.Марьяндышев маърузаси

2019-йил 26-апрель куни Миран мехмонхонасида «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган икки йиллик ҳамкорлик тўғрисидаги битим» доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фтизиатрия тиббий таълим бўйича халқаро консультанти, Россия Тиббиёт фанлари академияси аъзоси, Россия федерацияси Шимолий давлат тиббиёт университети фтизопульмонология кафедраси мудири, профессор Марьяндышев Андрей … Continue reading "Профессор А.О.Марьяндышев маърузаси"

Read More

«24-март-Бутунжахон силга карши кураш куни»га багишлан тадбир

2019 йил 28-март куни ТТА 5-ТТЖда фтизиатрия кафедраси ходимлари ва даволаш факультети 404- гурух талабалари иштирокида «24-март-Бутунжахон силга карши кураш куни»га багишлаб «Туберкулездан узингни асра» мавзусида тадбир утказилди.

Read More

E`lon

Xurmatli Ustoz va murabbiylar ! Sizni 2019-yil 28-mart kuni soat 17:00 da Toshkent Tibbiyot Akademiyasi Rektorat zalida bo’lib o’tadigan “24-mart Butun jahon silga qarshi kurashish kuni”  bag’ishlab o’tqaziladigan tabirimizga lutfan taklif etamiz.         Xurmat bilan Ftiziatriya kafedrasi xodimlari va Davolash fakulteti 404-guruh talabalari.

Read More

Сергели туманида жойлашган 269-мактабга ташриф

16 – март 2019 – йилда Ташкент Тиббиёт Академияси Тиббий-педагогика факультети Фтизиатрия кафедраси ходимлари: катта укитувчи Джурабаева М.Х., ассистентлар Бабаматова Х.У., Анварова Е.В.лар ва 403 гурух талабалари   Тошкент шахар Сергели тумани жойлашган 269-мактабга ташриф буюриб, «Сил хакида нима биласиз?» мавзусида профилактик тадбир утказишди.    

Read More

ТТА қошидаги академик лицейдаги тадбир

15-март 2019-йилда Фтизиатрия кафедраси ходимлари Ходжаева М.И., Массавиров Ш.Ш. ва Абдугаппаров Ф.Б.лар ТТА қошидаги академик лицейда «Туберкулёз касаллиги ва профилактикаси» мавзусида маъруза ўқишди. Маърузада талабалар жуда фаол қатнашишди ва ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.

Read More

Ўзбекистон Давлат тиббиёт музейига ташриф

2019-йил 12-март куни Фтизиатрия кафедраси ходимлари тиббий-педагогика факультети 402-гуруҳ талабалари билан биргаликда Ўзбекистон Давлат Тиббиёт музейига ташриф буюришди. Ташриф давомида талабаларга музейдаги экспонатлар хакида маълумот берилди. Талабалар илиқ таъссуротлар билан қайтишди.

Read More