Профессор А.О.Марьяндышев маърузаси
2019-йил 26-апрель куни Миран мехмонхонасида «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган икки йиллик ҳамкорлик тўғрисидаги битим» доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фтизиатрия тиббий таълим бўйича халқаро консультанти, Россия Тиббиёт фанлари академияси аъзоси, Россия федерацияси Шимолий давлат тиббиёт университети фтизопульмонология кафедраси мудири, профессор Марьяндышев Андрей Олегович ташриф буюрди ва фтизиатриядаги янгиликлар ва янгиланган ўқув дастурлари ҳақида Тошкентдаги тиббиёт олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун маъруза ўқиди. Ушбу маърузада Тошкент шаҳридаги тиббиёт олий ўқув юртлари фтизиатрия кафедраси ходимлари ҳам иштирок этишди.