Орттирилган иммунитет танкислиги синдромининг долзарб муаммолари
Тошкент Тиббиёт Академияси Фтизиатрия кафедраси кураторлик маънавият ва маърифат кунлари буйича 17.11.2017
Қатнашдилар: 605 -гурух талабалари
Орттирилган иммунитет танкислиги синдромининг долзарб муаммолари
Суз бошида Фтизиатрия кафедраси катт.ўқит. Джурабаева М.Х маьруза қилдилар.
Маьрузада ОИТСнинг тарихи : Лос-Анжелослик доктор Майкл Готтлиб тиббиёт фанига номаълум бўлган касалликни учратади. 1980 йил Майкл Готтлибнинг иш жараёнида бир бемор пневмониядан ўлади. Текширишлар шуни кўрсатадики, ўлган бемор ёш, гомосексуалист бўлиб, унинг иммун тизими бутунлай пасайиб кетган.
У ОИТС билан касалланган эди. Пандемияни тўхтатишга имкон бермаётган омиллар ОИВ инфекцияли бемор умрининг охиригача вирусни юқтириш хавфини сақлаб қолиши Вирусни генетик ўзгарувчанлиги (мутация) туфайли дунё бўйича касалликни олдини олишга қодир, самарали вакцинациянинг (эм дорининг) йўқлиги Вирус турлари: ОИВ инфекциясини чақирувчи вируснинг 2 ҳили аниқланган, бу ОИВ-1 ва ОИВ-2.
Улар тузилиши ва кимёвий таркиби бўйича мураккаб вируслар қаторига киради ва антиген хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади Ўзбекистонда асосан ОИВ-1 тури рўйхатга олинганлар ва улар билан олиб борилаётган ишлар хақида сўз юритилди.